Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миллий олимпия қўмитаси шарқ яккакурашлари бўйича катта фестивалга асос солди

Баҳо:
+ | -

19 июнь куни пойтахтимиздаги «Зарафшон» киноконцерт саройида жанг санъати ва шарқ яккакурашлари бўйича катта спорт фестивали ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу спорт байрамида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 25 та спорт яккакураш федерация ва ассоциациялар вакиллари иштирок этишди.

Фестивалда шарқ яккакурашлари ҳисобланган каратэ ва таэквондонинг турли йўналишлари, шунингдек, дзюдо, самбо, ушу, пенчак-силат, муайтай, кикбоксинг, ўзбек жанг санъати, қўл жанги, турон каби спорт турлари вакиллари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.

Ушбу ажойиб ҳаракатлар томошабинларда катта таассурот қолдирди ва давомий олқишларга сазовор бўлди. Қолаверса, фестивалга ташриф буюрганлар таниқли мураббий ва спортчилар билан мулоқот қилиш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Шарқ яккакурашлари федерациялари раҳбарлари, мураббийлар, спортимиз юлдузлари ва мухлислар иштирок этишди. Таниқли хонанда ва эстрада юлдузларининг иштироки эса спорт байрамига ўзгача файз бағишлади.

Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган энг асосий мақсад – айни пайтда тарқоқ ҳолда фаолият юритаётган федерация ва ассоциацияларни ягона мақсад йўлида бирлаштиришдир. Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси сўнгги пайтларда ноолимпия спорт турларидаги етакчи, иқтидорли спортчиларни Олимпия оиласига мансуб спорт турларига, яъни, дзюдо, каратэ, таэквондо WTF каби турларига йўналтириш ишларини амалга оширмоқда.

Бу борада бугун ташкил этилган фестиваль муҳим қадамлардан бири бўлди. Ушбу тадбир уларни ўзаро ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ишлашга ўзига хос даъват бўлди. Бундан буён ана шундай фестивалларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:08, 20.06.2018.
Ўқилди: 3629 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик