Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қаршидаги спорт иншоотлари ва янги лойиҳалар билан танишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Ишчи гуруҳ ташрифни Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи ва 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансеридан бошлагани ҳақида ҳам маълум қилиб ўтдик.

Сир эмаски, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Республикамиздаги барча Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ислоҳ қилишга катта аҳамият қаратмоқда. Унга кўра, ушбу ўқув даргоҳларида қабул квоталаридан тортиб, спортчиларнинг овқатланиш рационига қадар алоҳида эътибор қаратилади.

Режа бўйича, Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимизнинг асосий базаси бўлиб хизмат қилиши лозим. Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегациянинг навбатдаги ташрифи ҳам айнан Қарши ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатига бўлди. У ерда МОҚ раҳбари берилган топшириқлар ижроси билан танишди. Коллежда спортчилар учун яратилаётган шароитлар, машғулотлар, ўқув жараёнлари кўздан кечирилди. Сўнгра МОҚ раҳбари қашқадарёлик паралимпия спортчилари билан учрашди. Улар билан мулоқот қилди ва дарду-ташвишларини тинглади. Паралимпиячиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни янада яхшилаш лозимлиги, бунга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, мактаб ҳудудида янги қуриб битказилган сув ҳавзасидаги шароитлар, қурилаётган иншоотлар билан танишилди. Юзага келган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича Умид Аҳмаджонов мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни берди.

Сўнгра МОҚ раҳбари “Насаф” жамоасининг уй аренаси ҳисобланган "Марказий" стадионига ташриф буюриб, у ерда кечаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари, шарт-шароитлар билан танишди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ собиқ "Меҳнат" ўйингоҳи ўрнида қурилаётган спорт мажмуаси ҳамда кўптармоқли сузиш ҳавзасига ҳам ташриф буюрди ва қурилиш лойиҳасини кўздан кечирди.

Умид Аҳмаджонов мажмуа қурилиши лойиҳасини кўздан кечирар экан, иншоот бу ерга ташриф буюрувчилар талабига жавоб бера олиши лозимлиги, энг замонавий халқаро стандартлар асосида бунёд этилиши лозимлиги ҳақида гапирди. МОҚ раҳбарининг Қашқадарё вилоятига хизмат сафари давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:42, 30.06.2018.
Ўқилди: 1949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.