Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

МОҚ ташаббуси билан Ўзбекистондаги юзга яқин мактабгача таълим муассасаларида яқин кунларда каратэ тўгараклари иш бошлайди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Республика ҳудудида карате спортини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш борасида юртимиздаги мактабгача таълим муассасаларида каратэ тўгаракларини очиш бўйича қизғин муҳокамалар бўлди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар каратэ федерацияси раҳбарлари иштирок этишди. Уни Ўзбекистон карате Миллий федерацияси раиси Нурхон Нафасов ва Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Жанг санъати ва Шарқ яккакурашлари департаменти директори Сардор Тошхўжаевлар олиб боришди.

Маълумки, бундан қандайдир 10 йил олдин ҳам спортнинг каратэ тури билан Республикамизда олтмиш мингдан зиёд ёшлар мунтазам шуғулланиб келишарди. Бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич афсуски 10 000 тага тушиб кетган.

Йиғилишда сўз олар экан Н.Нафасов барча ҳудудий федерациялар раҳбарларига қарата каратэнинг оммавийлигини ошириш учун керак бўлса 24 соатдан ишлаш лозимлиги, бунинг учун ишни энг қуйи бўғин - мактабгача таълим муассасаларидан бошлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Андижон, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида 15 кун ичида умумий юзга яқин бепул каратэ тўгаракларини очиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилояти федерациялари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, ушбу федерациялар раҳбарларига қатъий ҳайфсан бериш, федерацияларга ёш ва ғайратли раҳбарлар тайинланиши масаласи ҳам кўрилди.

Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси каратэ федерациялари фаолияти ҳам танқид остига олинди ва мутасаддиларга 1 ой муддатда ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиш вазифаси берилди. Ўз навбатида Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари каратэ федерациялари фаолияти қониқарли деб топилди ва қолган вилоят федерацияларига ибрат сифатида кўрсатилди.

Терма жамоаларга иқтидорли спортчиларни саралаш, таркибда рақобатни кучайтириш, олдинда турган XVIII Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш каби масалалар юзасидан ҳам қизғин баҳс-мунозаралар бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:34, 30.06.2018.
Ўқилди: 1838 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.