Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Хушхабар! Каратэчимиз Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпиадасига лицензия қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

29-30 июнь кунлари Хорватиянинг Умаг шаҳрида каратэ бўйича Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтди. Унда 84 мамлакатдан 325 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Баҳсларда терма жамоамиз шарафини Дилдор Алиқулова (-53кг), Бону Эгамбердиева (-59кг), Шохрух Турсунмахамматов (-61кг), Саидислом Жўраев (-68кг), Шахзоджон Боймухаммедов (+68 кг) каби спортчилар ҳимоя қилишди.

Қайд этиш лозимки, мусобақа терма жамоамиз учун омадли келди. Ушбу ёш тоифасидаги спортчиларимиз Осиё чемпионатида кўнгилдагидек натижани қайд эта олишмаганди. Буни қарангки, Хорватиядаги лицензион мусобақада ўзбек спортчиси ўзига юклатилган вазифани бажара олди. -53 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган юртдошимиз Дилдор Алиқулова мусобақа давомида Бельгия (6:1), Чехия (0:0, ҳакамлар қарорига кўра), Озарбайжон (4:0) каби мамлакат вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал йўлланмаси учун кечган қийин баҳсда у Буюк Британия вакиласини мағлуб этди (4:3) ва финал чиптасини қўлга киритиш билан бирга, Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияси соҳибасига ҳам айланди. Финалда эронлик рақибга қарши кечган жангда у 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа спортчимиз лицензион мусобақанинг кумуш медали соҳибасига айланди.

Маълумот учун, ушбу мусобақада биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари Буэнос-Айрес йўлланмасини қўлга киритадилар.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясини, шунингдек, спортчи ва мураббийларимизни табриклайди ва Аргентинадаги Олимпия ўйинларида омад тилайди.

Шу тариқа, Аргентина Олимпиадасига йўлланмаларимиз сони 24тага етди. Бугунги кунга келиб III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун терма жамоамиз ҳисобида қуйидаги спорт турларида лицензиялар мавжуд:

Спорт курашлари – 5та
Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 3 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Спорт акробатикаси – 2 та
Трамполин - 1
Бадиий гимнастика – 1 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Бокс – 1 та
Каратэ – 1 та.

Эслатиб ўтамиз, III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:45, 01.07.2018.
Ўқилди: 2392 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик