Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Қўқон-1912” – “Локомотив”: Ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, PEPSI суперлигаси 16-турида жамоамиз Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 7 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 4 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 15-5, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 15 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 3 тани ташкил этади.


Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

7.04.2018 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1

25.10.2017 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

Факт: Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган 3 та учрашувнинг иккитасида дуранг натижа қайд этилган.

 

385-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 385 -ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 384 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 137 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 56 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 191 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 512 – 713. Умумий очколар 467тани ташкил этади.

PEPSI Суперлига 16-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 385-ўйини сифатида тарихда қолади.


Ҳакамлар

Турнинг қизиқарли кечиши кутилаётган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Ушбу ҳакам Pepsi Суперлиганинг 9-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувини ҳам бошқарганди. Ўша баҳсда вкакилларимиз ғалаба қозонишган.

 

Pepsi Суперлига.

16-тур

9 июль (душанба)

“Қўқон-1912” – “Локомотив”

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр. Буров (Тошкент), Даулетбай Жалимов (Нукус).

Назоратчи – Константин Смирнов (Қарши).

Комиссар — Маъмур Саидқосимов.

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви 9 июль куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 19:00да бошланади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўйнайди. Учрашув соат 17:30да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:22, 07.07.2018.
Ўқилди: 2259 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.