Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси, Чилонзор тумани мактабгача таълим бўлими ва Республика олимпия захиралари коллежи ҳамкорлигида “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида “Спортга илк қадам” лойиҳасининг навбатдагиси Чилонзор туманидаги 284-МТМда ташкил этилди.
Лойиҳа давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида, улар ўртасида бир қатор спорт ўйинлари ташкил этилди. Лойиҳани МТМ қошида фаолият олиб бораётган гимнастика тўгараги қизлари томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлари очиб берди.
Шундан сўнг “Чаққон болажон” шиори остида қувноқ стартлар, “Яшил майдон юлдузчалари” шиори остида бир қатор ёш футболчилар томонидан мастер класслар намойиш этилди. “Олтин тож” шиори остида ташкил этилган шахмат-шашка мусобақалари болажонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари юнон-рум кураши бўйича Осиё ва жаҳон чемпионати совриндорлари ҳам ташриф буюриб, бўлажак чемпионларга мастер класслар кўрсатиш билан биргаликда, ўзлари ҳам болажонларимизга қўшилиб, машқларни бажаришди. Ушбу лойиҳа болажонларда кўтаринки кайфият уйғотиб, улар орасида спортга бўлган қизиқишни оширди. Бу ёшларимиз орасидан келажакда Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтарадиган Осиё, жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишига умид қилиб қоламиз.
«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [7530]
Перес "бомба" трансферлар рўйхатини тузди [3379]
«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [3187]
«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2993]
Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда Португалия Чилини мағлуб этди (видеошарҳ) [2918]
Мбаппе ЖЧ–2026 бошланишига беш кун қолганда жароҳат сабаб Франция машғулотини тарк этди [2635]
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан бир футболчисидан айрилди [2556]
Моуриньо Олисенинг «Реал»га ўтиши бўйича бир қарорга келди [2094]
Энцо Фернандес «Челси» ва Испания суперклуби ўртасида танлов қилди [1700]
Гвардиола «Барселона»нинг келажаги ҳақида фикр билдирди [1652]













