ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ярим ҳимоячи Адриен Рабьонингкелажаги ўзига боғлиқ эканлигини таъкидлади.
“Рабьонинг келажаги ўзқўлида. Ҳаммаси ўзига боғлиқ, янги чақирувларни топа олишига боғлиқ. Албатта, у жамода қолишини хоҳлардим. Ҳамма гап унинг салоҳиятида, Рабьо ҳали юқори жисмоний ҳолатига келмаган. У билан бирга ишлаш ёқади лекин, бу Рабьонинг қарори”, - дейди Тухель.
Маълумот учун, Рабьо катта эҳтимол билан “Барселона”га ўтиши мумкин. Аввалроқ, “анорранглилар” футболчининг ўзи билан келушувга эришганди.