Кириш Регистрация

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Ёшларимиз ЖЧда иштирок этадилар

Баҳо:
+ | -

24-30 июль кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар. Чемпионат давомида терма жамоамиз шарафини Артур Гулеев, Элёржон Мамадалиев, Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова, Юлия Цой, Наталья Казанцева, Шохрухбек Аъзамов, Шахриёр Маҳкамов, Жавохир Нурматов, Герман Арнольд, Суннат Тожиев, Гулбаҳор Файзиева, Исломжон Абдусаломов, Шерзод Ҳакимжонов, Денис Онуфриев, Сухнатилло Иногамов каби спортчилар ҳимоя қилишади.

Улар мусобақада мураббийлар Рустам Мирзадиёров, Вячеслав Сергеев, Рашид Мусаев ҳамда Екатерина Зарковалар қўл остида иштирок этишади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, мазкур жаҳон чемпионатида яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Демак, мазкур мусобақа улар учун Жакартадаги ўйинларга ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада спортчиларимизга омад тилайди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:06, 23.07.2018.
Ўқилди: 2306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6051]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [4999]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3492]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2561]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2094]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2068]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [1999]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1974]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [1963]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1873]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.