Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: “Иштиёқ эвазига ғалабага эришдик”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 18-туридан ўрин олган  “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дея, эътироф этилган ҳужумчи Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун натижа учун ўйнадик, бу натижа биз учун жуда муҳим эди. Ғалабадан хурсандмиз, ғалаба билан барча мухлисларимизни ҳам табриклайман. Энди ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугун тезкор ўйин бўлмади, об-ҳавони ҳам кўриб турибсизлар, ҳимояда бехато ҳаракат қилдик ва кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Тартибли ва натижа учун ҳаракат қилганимиз эвазига бугун ғалаба қозондик. Рақибмиз жуда жиддий эди, таркиб жиҳатидан ҳам “Қўқон-1912” жамоаси биздан кучлироқ эди. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди ва  бунга эришдик. Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.

Биз беш ўйиндирки, ғалаба қозона олмаётган эдик. Ғалаба  биз учун жуда зарур эди. Аҳволни футболчиларимиз ҳам тушуниб туришибди. Ҳамма биздан ғалаба кутаётган эди. Йигитларга раҳмат, ўзлари ҳам бир-бирларига руҳан далда бўлишди. Футболчиларимизда иштиёқ кучли, тўғри баъзан совуққонлик етишмаяпти. Аммо ишонаманки, мана шундай ўйинлар орқали албатта маҳорат ҳам келади. Ҳаракатдан ва интилишдан тўхтамаслигимиз керак. Кейинги ўйинга ҳам тайёрликни бугун кийиниш хонасидан бошладик. Бизни яна жиддий ўйин кутиб турибди. Бўлажак ўйинга ҳам пухта тайёрланамиз ва ғалаба учун майдонга тушамиз.

Амиржон Сафаров ҳақида? Сафаров ҳам секин аста ўйинларимизга киришиб  бораяпти, унга кейинги ўйинларда ҳам ишонишда давом этамиз. Биз ҳамма ўйинчиларимизга ишонч билдирамиз. Яъни майдонга тушишга имкон берамиз. Сафаровнинг бугунги ўйини яхши чиқди. Бунга ўзларингиз ҳам гувох бўлдиларингиз.

Азизжон Ғаниевни майдонга туширмаётганимизга асосий сабаб, уни жароҳатини янгилаб олишидан хавотирдамиз. У нафақат жамоамизга балки терма жамоамизга ҳам керак, олдимизда терма жамоамизни Осиё ўйинлари кутиб турибди. Насиб этса, Ғаниевнинг ёрдами ҳали бизга кўп асқотади.

Бобир Абдухолиқов: - Бугунги ўйинга астойдил тайёргарлик кўрган эдик, мураббийларимизни ўйинга тузган режаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоадошларимларнинг барчасига раҳмат айтаман, биз бир оила аъзолари сифатида ҳаракат қилдик. Ҳаттоки, бугунги ўйинда майдонга тушмаган жамоадошларимнинг ҳам ғалабада ҳисслари бор. Ҳақли ва зарур ғалабага эришдик, бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Бизни қўллаб-қувватлаган азиз мухлисларимизга каттадан-катта ташаккур билдираман. Биз бугунги ғалабани уларга бағишладик!

Манба: www.kokand-1912.uz
Киритилди: 00:34, 24.07.2018.
Ўқилди: 2466 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.