“Металлург” — “Нефтчи” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Кўплаб қулай имкониятларга эга бўлсак-да, гол уриш насиб этмади. Якунда аламли гол ўтказиб юбордик. Ҳимоячимизнинг қўпол хатосидан сўнг гол ўтказиб юбордик.
Бугун йигитлар катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Тўғри, ғалаба қозона олмадик. Лекин ўйинимиз анча яхшиланиб боряпти.
“Нефтчи” чиндан ҳам ўйин борасида Ўзбекистондаги етакчи жамоалардан бирига айланмоқда.
Агар шу руҳда давом этсак, натижаларимиз ҳам яхшиланиб кетишига ишонаман, - деди мутахассис.