Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Россия чемпионати. «Ростов» ва Шомуродов мавсумни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

"Ростов" Россия Премьер-Лигасининг биринчи турида "Ахмат"ни енгди. Ростове-на-Донудаги "Ростов Арена" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол ростовликлар жамоасининг исландиялик ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсон томонидан урилди, у биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда Сергей Паршивлюкнинг узатмасини боши билан дарвозага жойлади.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида Валерий Карпин жамоасида захирадан майдонга Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов туширилди.

РПЛнинг иккинчи турида «Ростов» Москванинг ЦСКА клуби меҳмони бўлади, "Ахмат" ўз уйида "Енисей" билан ўйнайди. Икки учрашув ҳам 5 август кунига белгиланган.

Биринчи тур доирасидаги бошқа ўйинларда "Анжи" сафарда "Урал"ни енгди (1:0), "Спартак" ўз майдонида "Оренбург"дан устун келди (1:0).

Россия чемпионати
1-тур
Ростов – Ахмат 1:0
 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Сигурдарсон.
Ростов – Абаев, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Паршивлюк, Калачев (Гулиев, 69), Гацкан, Скопинцев (Мирзов, 63), Ионов, Юсупов, Сигурдарсон (Шомуродов, 75).
Ахмат – Городов, Уциев, Семенов, Анхель, Мохаммади, Швец, Думбия, Роши, Исмаэл (Мусалов, 79), Бериша (Иванов, 82), Садаев (Плиев, 28).
Четлатиш: Семенов (25).

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 11:12, 29.07.2018.
Ўқилди: 3012 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5259]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4448]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3641]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3445]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2863]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2810]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2606]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2504]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2471]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик