Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Суперлига. Тошкент «дербиси»да дурранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси  20-тури доирасидаги марказий баҳс, Тошкент «дерби»си ўз поёнига етди. «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» ўртасидаги учрашув кутилганидек қизиқарли тарзда кечди ва мухлислар 90 дақиқа давомида зерикиб қолишмади.

Ҳар икки жамоа галма-гал ҳужумлар билан ўйинни бошлашди, аммо вазиятларни якунлашди икки томонда ҳам оқсаш кузатилди.

Ўйиндаги илк гол 45-дақиқада Тиаго Безерра томонидан киритлди. Мазкур вазиятда Владимир Козак томонидан етказиб берилган тўпни бразилиялик футболчи боши билан дарвозага жойлаб қўйли.

Иккинчи бўлим сценарийси бироз ўзгарди. Биринчи таймдан фарқли ўлароқ «Пахтакор» асосий эътиборини мудофаага қаратиб, қарши ҳужумларда рақибни жазолашга интилди. Ўз навбатида «Локомотив» асосий эътиборини ҳисобни тенглаштиришга қаратиб, ҳужумлар сонини оширди.

«Шерлар»да қарши ҳужумларда бир-неча яхшигина имконият бўлишига қарамай, фойдалана олишмади. «Темирйўлчилар» эса кетма-кет ўзгаришлар натижасида ўз мақсадига эришишди.

Захирадан майдонга тушган Ҳусниддин Ғофуров 86-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз поёнига етди.

СУПЕРЛИГА. 20-ТУР.

«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:1 (1:0)

Голлар: Тиаго Безерра (45) - Ҳусниддин Ғофуров (86).

Пахтакор: Э.Суюнов, В.Козак, Ш.Аъзамов, М.Симич, А.Шораҳмедов, Д.Раҳматуллаев, А.Аҳмедов, Ж.Машарипов (Ж.Яхшибоев, 76), Д.Черан, Т.Безерра, И.Гонсалвеш (Б.Абдураҳимов, 82).

Локомотив: И.Нестеров, К.Махарадзе, С.Абдуллаев, И.Алибоев, М.Бикмаев, Т.Абдухолиқов (С.Рашидов, 66), С.Мирзаев (С.Шоаҳмедов, 59), И.Тўхтахўжаев, О.Зотеев, А.Исмоилов (Ҳ.Ғофуров, 71), И.Йелич.

Манба: iff.uz
Киритилди: 23:41, 01.08.2018.
Ўқилди: 2483 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.