Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Андрей Фёдоров: «Ютқазмаслигимизни билгандим»

Баҳо:
+ | -

PEPSI Суперлигасининг 20-тури доирасида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив"да бош мураббийлик вазифасини бажараётган Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қизиқарли бўлишини кутгандим. Баҳс фақатгина мухлисларга эмас, мураббийларга манзур келди. Бугун футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан ташқари, руҳий ҳолати ҳам анчагина муҳим факторлардан бирига айланди. Гол ўтказиб юборганимизда, ҳисоб 1:0 вақтида, мен йигитларнинг кўзларига қараб, мағлуб бўлмаслигимизни тушундим. Барча футболчилар ўз ишини бажара олди. Дастлабки голни уриб олганимиздан кейин иккинчи марта рақиб дарвозасига йўл топишга умид қилгандик. Натижа адолатли бўлди. Бундай баҳсларда кўпроқ гол урган томон ютади. Йигитларга раҳмат айтаман. Икки жамоа ҳам майдонга чиққанидан кейин ютишни истагани яққол кўринди.

 Анзур Исмоилов? Уни тиббий кўрик учун шифокор кўригига юбордик. Барчаси яқин вақтларда аниқ бўлади.

Погребняк? У бизнинг ҳавога, чиллага мослаша олмаяпти. Умид қиламанки, унинг хизматидан ҳам фойдаланамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 00:39, 02.08.2018.
Ўқилди: 2377 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.