Германиялик ярим ҳимоячи Марко Ройс дортмунднинг “Боруссия”клуби сардори этиб сайланди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Тажрибали ярим ҳимоячи жамоанинг сардори бўлиш катта шараф эканлигини такидлади.
Эслатиб ўтамиз, Марко Ройс 2012 йилдан буён “Боруссия Д” шарафини ҳимоя қилиб келади.