Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этарди. Бугунги баҳс ҳар икки жамоа учун ҳаёт-мамот жангига айланганди. Шунинг учун мезбонлар бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришганди.

Учрашувдан аввал ПФЛ томонидан июль ойида энг яхши дарвозабон деб топилган Элдор Суюнов совринни қабул қилиб олди. Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Мезбонлар илк дақиқалардан олдинга ташланишди. Биринчи бўлимнинг ярмига қадар ҳар икки жамоа вакиллари шиддатли ҳужумларни ташкил этишди.

Бироқ вазиятлардан фойдалана олмадилар. 34-дақиқада яна мезбонларда яхши имконият вужудга келди. Асадов илдамроқ ҳаракат қилганида рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. 37-дақиқада Мерзляков-Бердиев-Асадов комбинацияси чиройли кўриниш олди. Охирги вазиятда Асадов бироз тўпга ета олмади.

42-дақиқада “Қўқон-1912” бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бурчакдан оширилган тўпдан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Сўнгги паллада Иқбол Маликжоновнинг зарбаси ноаниқ бўлди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди. 52-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очдилар. “Пахтакор”нинг навбатдаги ҳужумидан кейин Милич ўз дарвозамизни ишғол этиб қўйди.

Гол ўтказиб юборгач, “Қўқон-1912” катта куч билан ҳужумга ўтди. 58-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 60-дақиқада Қувондиқ Рўзиев чиройли тарзда жарима майдончасига кириб бориб, тўпни қулай вазиятда турган шеригига оширди. Зарбадан кейин эса Суюнов “Пахтакор”ни муқаррар голдан сақлаб қолди.

75-дақиқада “Қўқон-1912” ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан бошланган ҳужумни Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу ерда Қувондиқ Рўзиевнинг ҳаракатларини таъкидлаш жоиз.

Умуман олганда, учрашувнинг охирги дақиқалари шиддтали ва кескин курашлар остида ўтди. Аммо мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади. Шу тариқа, ушбу жамоаларнинг Қўқонда ўтган кетма-кет тўртинчи учрашувида дуранг натижа қайд этилди. Аввалги ўйинларнинг учтаси ҳам 1:1 ҳисобида якунланди.

Суперлига, 21-тур.

“Қўқон-1912” –  “Пахтакор” – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Носир Отақўзиев – 75. - Марко Милич – 52 (автогол).

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 11. Фирдавс Асадов (4. Баҳодир Акрамов - 88),  15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (9. Носир Отақўзиев – 69), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-57), 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 97. Муслим Қурбонов.

“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 4. Шерзод Аъзамов, 7. Азим Аҳмедов (10. Жамшид Искандеров – 59), 8. Дилшод Раҳматуллаев, 11. Исмаэль Гонсалвеш (18. Баҳром Абдураҳимов – 82), 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев, 55. Марко Симич, 69. Драган Черан, 77. Тиаго Безерра (21. Камолиддин Тожиев – 70), 88. Игорь Сергеев.

Захира: 12. Александр Лобанов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 15. Егор Кримец, 27. Достон Ибрагимов, 40. Алишер Салимов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:25, 12.08.2018.
Ўқилди: 3618 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.