“Арсенал” дарвозабони Петер Чех “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Бу ўйинда бирор-бир натижага эришамиз деб ўйладим. Иккинчи бўлимда рақибни хато қилишга мажбурлардик ва хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Афсус, биз ҳужумни якунловчи қисмида хатоларга йўл қўйдик.
Ҳар доим “Манчестер Сити”га қарши ўйнаш қийин бўлади. Бундай ўйинларда хато қилмасликни иложи йўқ. Тўғрисини айтсам мағлубиятга учрагинимиздан ҳайронман”, - дейди Чех.