Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Тошкентда 3та ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -
Маълумки, куз ойларида бир қатор FIFA кунлари мавжуд. Мазкур кунлардан унумли фойдаланиш мақсадида, Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.   МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг бир қатор футбол ассоциациялар билан ўзаро имзолаган меморандумлари асосида, шунингдек, FIFA президенти Жанни Инфантино ва AFC президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа кўмаги ёрдамида Осиёнинг бир қатор терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.   Жумладан, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин мухлислар учун қулай бўлган пайт соат 20:00да бошланади.   Бундан ташқари, октябрь ойидаги FIFA кунларидан ҳам унумли фойдаланиш режалаштирилган. 13 октябрь куни Шимолий Корея билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.   Эктор Купер мазкур ўйин орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради.   Ҳозирда қолган FIFA кунларида  ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни юртимиздаги футбол мухлислари Осиёнинг ушбу гранд жамоасини Тошкентда кўришлари мумкин бўлади.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:23, 13.08.2018.
Ўқилди: 15553 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.