"Атлетико" ёзги трансферлар чоғида "Тоттенҳэм" ҳимоячиси Серж Орьени қўлга киритишга уриниб кўрди.
RMC хабарига кўра, Лондон клуби ивуарлик футболчига мадридликлар билан музокара олиб боришга ижозат берди. Футболчининг ўзи "матрасчилар" сафиша ўтишни истаган эди, аммо томонлар бир тўхтамга кела олмадилар.
"Атлетико" Орьени Шиме Врсалько ўрнида кўрган эди, аммо охир оқибат "ПСВ"дан Сантьяго Ариасни сотиб олди.













