Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Энди уларсиз ЖЧни томоша қиламиз (фото)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, куни-кеча Испания терма жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Шу муносабат билан, барча терма жамоада фаолиятини якунлган футболчиларни эслатиб ўтмоқчиман.

Андрес Иньеста (Испания)

Иньеста “Барселона”дан кетганидан сўнг уни жаҳон чемпионатида қатанашиши ҳам шубҳа остида турганди. Бироқ, испаниялик футболчи Россияда бўлиб ўтган мусобақада қатнашди. Афсуски Испания Россия тўсиғидан ўтолмади. Шундан сўнг, Иньеста терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Давид Сильва (Испания)

Андрес Иньеста кетганидан сўнг жамоада унинг ўрнини муносиб боса олади деб тахмин қилиниган Давид Сильва тўсатдан терма жамаодаги фаолиятини якунлади. Бу қарорга испаниялик футболчи фарзанди бетоб бўлиб қолгандан сўнг келди деб тахмин қилинмоқда.

Жерар Пике (Испания)

Испания терма жамоаси кўплаб етакчиларидан айрилгани етмагандай улар сафига Жерар Пике ҳам қўшилди. Албатта, унинг ўрнига номзод топса бўлади аммо...

Хавьер Маскерано (Аргентина)

Аргентина терма жамоасининг устуни деб ҳисобланган Хавьер Маскерано ЖЧ-2018дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Маскерано бу қарорга Францияга қарши ўйиндан сўнг келди.

Месут Ўзил (Германия)

Месут Ўзил фаолиятини анча эрта якунлаши кутилмаган ҳолда рўй берди. Ўзилни бу қарорга келишига Германия футбол ассоциацияси ва  ижтимоий тармоқлар мажбур қилди. Қисқа қилиб айтганда германиялик футболчи миллатчилик қурбонига айланди.

Марио Манжукич (Хорватия)

Жаҳон чемпионитанинг кумуш медаль соҳиби Марио Манжукич терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида кеча эълон қилди. Ҳозирча у нега бундай қарорга келгани номаълум. Лекин Марио ҳали терма жамоасига фойдаси тегиши мумкин эди.

Сердар Азмун (Эрон)

Эрон терма жамоасининг келажаги деб ҳисобланган Сердар Азмун терма жамоа билан эрта хайрлашган жамоалар сирасига киради. Азмун онаси бетоблиги туфайли терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Рафаэль Маркес (Мексика), Тим Кейхилл (Австралия), Юрий Жирков (Россия), Кейсуке Хонда (Япония), Ал Хадори (Миср) фаолиятларини якунлаш вақти келганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:14, 15.08.2018.
Ўқилди: 10344 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.