Германиянинг “Шальке” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Себастьян Рудини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу хақда Bild хабар бермоқда.
“Шальке” бош мураббийи Руди билан суҳбатлашиб уни ўз жамоасига чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, Руди ўтган мавсум Бундеслигада 25 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, футболчи билан “Лейпциг” ҳам қизиқмоқда.