Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур “Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашуви ниҳоясига етди. “Истиқлол” ўйингоҳида кечган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонди.
Учрашув кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Ўйин стартидан ҳар икки жамоа ҳужумга зўр беришди. Бироқ мухлислар биринчи бўлимда гол кўришмади.
Иккинчи бўлимни мехмонлар анча фаол тарзда бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор ҳужумларни ташкил этишди.
Учрашвнинг 55-дақиқасида мехмонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолди. “Қўқон-1912” футболчиси Мурод Холмуҳаммедов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди.
Ўйиннинг 70-дақиқасида майдон эгалари барибир ўз ниятларига эришишди. Достон Тошматов “Қўқон-1912” дарвозабонидан қайтган тўпни голга айлантирди. Гол ўтказиб юборгач, “Қўқон-1912” катта куч билан олдинга ташланди. Мезбонлар эса қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида “Қўқон-1912” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима тўпидан кейин мезбонлар футболчиси жарима майдончаси ичида қўпол ўйнади. Натижада “Нефтчи” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ўн бир мертли нуқтадан эса Марко Милич гол ура олмади. Музаффар Абдуллаев тўпни қайтариб қолди.
Шу тариқа “Қўқон-1912” жамоаси кучли олтиликдан жой ола билмади.
Суперлига, 22-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0
Гол: Достон Тошматов – 70.
“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Шукур Пўлатов (7. Мурод Бобожонов – 62) 14. Аброр Исмоилов, 19. Аваз Ўлмасалиев, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 40. Бобур Юлдашев, 44. Достон Тошматов, 64. Миржамол Неъматов, 65. Шодиёр Хожиматов (5. Жалил Кимсанов -76), 90. Ислом Каримов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов -58), 91. Шерзод Ҳакимов.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (15. Ойбек Рустамов - 58), 11. Фирдавс Асадов (19. Суҳроб Бердиев-33), 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-60).
Четлатиш: Мурод Холмуҳаммедов (55).