Леандро Паредес ва Мауро Икарди Аргентина терма жамоасига чақирилди.
Ушбу футболчилар Гватемала ва Колумбия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида қатнашишади.
Бу ҳақда Аргентина терма жамоасининг расмий твиттер сахифаси эълон қилинди. Аргентина Гватемалага қарши 7 сентябрь, Колумбияга қарши эса 12 сентябрь ўйнайди.
Ушбу қайдномага Скалони Лионель Мессини қўшмади. Хабарингиз бор, “Барселона” ҳужумчиси бироз вақтга терма жамоадаги фаолиятини тўхтатиб турибди.