“Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас “Арсенал”га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Бу ҳақда “кўклар”нинг матбуот хизмати хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Фабрегас жароҳатланган ва ўзини бироз ноқулай ҳис қилмоқда.
Саррининг айтишича Фабрегас унчалик жиддий жароҳатланмаган. Испаниялик футболчи кейинги хафтага сафга қайтишини айтди.













