“Нефтчи” - “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ва “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаевлар қатнашишди.
Баҳром Ҳайдаров: - “Водий дербиси” ҳар доим кескин курашлар остида ўтиб келган. Бугун ҳам шундай бўлди. Бошида бироз ташаббусга эга бўлдик. Кейин ёш футболчиларимизга қандайдир тажриба етишмадими, бироз устунликни бериб қўйдик. Бугун шогирдларимиз майдонда борларини бериб ўйнашди. Рақибимизнинг қизил карточка олгани ўйинга ўз таъсири ўтказди. Дарвозабонимизнинг пенальтини олиб чиққани ҳам руҳий далда бўлди. Омад бугун биз томонда бўлди. Заҳирадан майдонга тушган футболчиларимиз ҳам ўйинга яхши киришиб кетишди. Умуман бугун барча футболчиларимнинг ўйинларига эътирозим йўқ. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.
Музаффар Абдуллаев: - Бу ўйинга яхши тайёгарлик кўргандик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Пенальти бу лоторея бугун менинг омадим келди. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман.