"Зенит" футболчиси Юрий Жирковнинг турмуш ўртоғи Инаа Жиркова Марбелье (Испания)да дам олиш чоғидаги воқеа ҳақида маълум қилди
"Бироз ўзимга келдим ва буни сизлар билан бўлишишим мумкин. Фотосуратда бироз ҳолдан тойган ҳолда аммо бахтиёрмиз. Болалар билан ҳайвонот боғида сайр қилдик у жуда катта кан. Аммо бошқа нарса ҳақида ҳикоя қиламан.
Ҳайвонот боғидан кейин болаларни уйга элтдим, тушлик қилдириб, ухлатдим. Ўзим эса секингина пляжга жўнадим. Соатимни ечишни унутибман, афсуски уни йўқотдим, кечаги воқеадан сўнг тунда ёмон ухладим. Мен қўлимдаги болам билан чўкиб кетишимга оз қолди. Бу ҳолатдан чиқиб, дунёда ҳеч нарса бежизга содир бўлмаслигини англадим. Нарсаларингизни, майли, у қимматбаҳо бўлса ҳам, йўқотсангиз бироз хафа бўлишингиз мумкин, аммо ғамга ботиш керак эмас экан.
Ҳаёт бир марта берилади, нимадир келади, нимадир кетади. Энг муҳими - соғлик ва ҳаётимиз. Мен шунчаки ҳаммангизга омад тилайман, яқинларингизни қадрланг", - деб ёзади Жиркова Инстаграмга.