Англиялик ҳужумчи Харри Кейн фаолияти давомида илк марта АПЛда август ойида гол уришга эришди. Бу ҳақда жамоанинг твиттер саҳифаси хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, бугун “шпорлар” “Фулхэм” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шунингдек бугун Лукас Моура ва Кевин Триппьер ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.