“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Фред собиқ жамоаси “Шахтёр”нинг машғулотига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Шахтёр”нинг расмий сайти маълум қилди.
Бразилиялик футболчи собиқ жамоадошлари билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, жамоа бош мураббийи Паулу Фонсека билан суратга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Фред “МЮ” сафига ушбу ёзда қўшилди.