Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Виталий Денисов: «Қаерга бормай, ҳамюртларим байроқ билан олдимдан чиқишади»

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Локомотив" клубидан Самаранинг "Крилья Советов" жамоасига ижара ҳуқуқи асосида ўтган ҳимоячи Виталий Денисов янги жамоаси сафида юқори натижалар қайд этиш ниятида эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда самараликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Биринчи машғулотда қатнашдим. Эрталаб учиб келгандим, ярим тун давомида ухлаганим йўқ. Шу боисдан ҳозирча тўла тетик ҳолатда эмасман. Тез орада жамоага киришиб кетаман, деган умиддаман.

Жаҳон чемпионати муносабати билан янги "Самара Арена" стадиони қурилганидан хурсандман. Буни қайд этмасдан иложим йўқ. Аъло даражадаги стадион бўлибди, роса чиройли. Аввалги ҳолати билан таққослаганда фарқ жуда сезиларли. Бу шаҳар, жамоа ва мухлислар учун анчагина ижобий ҳолат. Муҳитнинг бундай экани ёқимли бўлади. Ўз овозингни эшитиб ўйнагандан кўра, трибуналар тўла стадионда тўп суриш мароқлироқ.

Ватандошларимнинг мени қўллаб-қувватлашидан хурсандман. Қаерга бормай, бир ёки икки нафар инсон байроқ билан йўлимдан чиқади. Буни қандай қилишларини билмайман.

Жамоанинг юқори марраларга эришишига ёрдам бериш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан», - деди ўзбекистонлик ҳимоячи.

Яқинда Виталий темирйўлчилар билан 2019 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзолаган ва бунинг учун маошининг қисқаришига ҳам рози бўлган эди. Тажрибали ҳимоячи Локомотив» сафига 2013 йили қўшилган. Келишувга кўра, у "Крилья Советов"да бир мавсум давомида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Денисов Ўзбекистон терма жамоасининг Эктор Купер мураббийлигидаги илк йиғинига жалб этилган.

Манба: www.footballhd.ru
Киритилди: 13:48, 23.08.2018.
Ўқилди: 4240 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5266]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3520]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3101]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2807]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1774]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1766]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1706]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1696]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1647]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1637]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик