Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Диққат! «Бўрилар» АПЛда бош кўтаришмоқда

Баҳо:
+ | -

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг «Вулверхэмптон» клуби яна АПЛга қайтди. Бу камтарин жамоа учун одатий ҳол. Бироқ «бўрилар» бу гал элитага улкан режалар билан чиқишган.

Боиси, хитойлик сармоядорлар ташрифи уларни тирикчилик ташвишларидан мосуво этди. Жорже Мендешдек супер-агент эса рақобатбардош таркибни шакллантириш масъулиятини ўз зиммасига олган.

Қани кўрайлик-чи, «Вулвз» янги мавсумни қандай ўтказар экан?

Хитойлик сармоядорлар

2016 йилда «Вулверхэмптон» Хитойнинг «Фосун Интернационал» компанияси тасарруфига ўтди. Ўз вақтида «Челси» ва «МЮ»да ижрочи директор лавозимида иш олиб борган Питер Кеньон музокараларда воситачи вазифасини бажарди. Айнан у хитойликлар таклифини клуб раҳбариятига етказиб, келишувдан олинажак манфаатлар хусусида томонларга маълумот берди.

«Фосун» АПЛ шиддатига дош бера оладиган жамоани харид қилди. «Бўрилар» - ўз анъаналари, таниқли бренд, етарли мухлислар ва барқарор бюджетга эга жамоа. Кучлилар сафидан жой олиши учун унга озгина молиявий кўмак бўлса, бас.

«Вулвз» соҳиби Стив Морган савдони чўзиб ўтирмади - 60 млн. доллар. Хитойлик ишбилармонлар учун сариқ чақадек гап. Қўшимчасига, Кеньон жамоанинг янги соҳибларини таркибни кучайтиришга ортиқча пул сарфламасликларига, савияли футболчиларни харид қилиш муаммо эмаслигига ишонтирди. Шу тариқа келишув амалга ошди. Қолаверса, «Фосун»да яна битта «кўзир» ҳам йўқ эмасди - футбол оламининг энг нуфузли агентларидан бири Жорже Мендеш у билан жуда яқин эди.

Хитойликлар дастлабки марра сифатида «бўрилар»нинг элитага кўтарилишини мўлжаллашганди. Ислоҳот таркибни кучайтиришдан бошланди. Табиийки, бу борада раҳнамолик Мендешга топширилди.

Мендеш мижозлари

«Вулвз» учун янги тарихий даврнинг илк «қалдирғочи» португалиялик Элдер Кошта бўлди. Жамоа уни аввалига ижарага, кейин 15 млн. евро эвазига «Бенфика»дан сотиб олди. Сўнгра «Монако» вакили Иван Кавалейруга 8 млн. сарфланди, Жоау Тейшейра эса «Бенфика-Б»дан ижарага ўтди.

«Бургутлар»нинг асосий таркиби ҳам жараёндан четда қолмай, Ола Жонни малака оширишга жўнатди. Буларнинг барчаси Мендеш мижозлари эдилар. Ўртамиёна савияли таркиб билан жамоа 2016|2017 йиллар мавсумини 15-ўринда якунлади. Хитойлик сармоядорлар 36 млн. харажат қилишди.

Кейинги мавсумда Мендеш фаолликни оширди - бош мураббий лавозимини унинг мижози Нуну Эшпириту Санту эгаллади. Собиқ дарвозабон «Динамо»даги фаолиятидан кейин «Риу Аве», «Валенсия» ва «Порту»да устозлик қилганди. Жорже бу жамоалар билан доимий алоқада.

Кейин агент «Порту»нинг энг ёш сардори - 20 ёшли Рубен Невешни 18 млн. эвазига «Вулвз»га олиб келди. Ортидан Диогу Жота «Атлетико»дан ижарага олинди. Шу тариқа Миранда, Вилли Боли, Рубен Винагре ва Лео Бонатинилар ҳам «бўрилар»га айланишди. Ижара келишувлари ҳисобига сарф атиги 25 млн. еврони ташкил этди. Лекин таркиб жуда кучайди.

Натижада Санту илк уринишдаёқ жамоани элитага олиб чиқди. Жорий мавсумда яна 72 млн. сарфланди. Аввало, ижарачилар билан ҳисоб-китоб қилинди. Қўшимчасига, тажрибали Жоау Моутинью ва Руй Патрисиулар сафга қўшилдилар. Бундан ташқари, Мендеш Рауль Хименеснинг ижарасига ҳам бош-қош бўлди.

«Динамо», «Валенсия», «Вулверхэмптон»

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 05:57, 28.08.2018.
Ўқилди: 11475 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.