Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Андижонда «Ҳоким кубоги» мусобақасининг ғолиблари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Андижон футбоол ассоциацияси билан ҳамкорликда футболни янада оммавийлаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, асосийси - қишлоқ ёшлари ичидан энг иқтидорли спортчиларни  танлаб олиш мақсадида вилоятда мавжуд 878та маҳалла жамоалари ўртасида “Ҳоким Кубоги” мусобақаси ташкил қилинди.

Мусобақанинг маҳаллалардаги ҳар бир ўйини оммавий сайл даражасида ўтгани эътирофга молик.  

Мусобақада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшларидан тузилган жамоалар иштирок этишди.  Жамоалар биринчи босқични ўз секторларида ўтказиб, ғолиблар иккинчи босқич -  туман биринчилигида куч синашдилар. Ўз туманида ғолиб бўлган жамоалар вилоят босқичига йўл олди.

1 август куни бошланган турнирнинг финал ўйини Мустақиллик байрами кунлари "Баркамол авлод" стадионида ўтказилди. Унда Андижон туманининг "Жаҳонобод" МФЙ ёшларидан тузилган жамоа, Андижон шаҳар "Бунёдкор" маҳалласи жамоасига қарши майдонга чиқди.

Баҳс футбол мухлисларида катта қизиқиш уйғотиб, стадионга кўплаб томошабинлар ташриф буюрдилар. Асосий соврин учун ўтган учрашувда Андижон шаҳрининг "Бунёдкор" жамоаси рақиблари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тантанали тақдирлаш маросимида совриндор жамоаларга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қимматбаҳо совғалар, спорт велосипедлари, телевизорлар, спорт анжомлари жамланмаларини совға қилган бўлса, ғолиб "Бунёдкор" маҳалласига замонавий мини-стадион қуриш учун 200 миллион сўмлик рамзий чекни топширди.

Мазкур мусобақа ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:40, 03.09.2018.
Ўқилди: 2760 марта.
Фикрлар: 175 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5266]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3520]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3101]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2807]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1774]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1766]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1706]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1696]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1647]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1637]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик