Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Осиё ўйинларида ғолиб чиққан курашчига уй совға қилинди

Баҳо:
+ | -

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида Бухоро вилоятидан 6 спортчи иштирок этиб, уларнинг тўрт нафари Ватанга совриндор бўлиб қайтди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан ёзги Осиё ўйинлари қатнашчиларини қутлаш маросими ташкил этилди. Унда вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар ва уларнинг яқинлари, ёшлар иштирок этиб, нуфузли мусобақада юқори натижаларга эришган спортчиларни ғалаба билан қутлашди.

Миллий кураш мусобақаларида 66 килограмм вазнда гиламга тушган Маъруф Ғайбуллаев финалгача бўлган барча баҳсларда рақибларидан кучли эканини исботлади. Ҳал қилувчи беллашувда у терма жамоанинг яна бир аъзоси Руслан Бердиевдан устун келиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Бухоро олимпия захиралари мактаб-интернати тарбияланувчиси, миллий курашчи Нурбек Тўраев, мазкур муассасанинг яна бир вакили самбочи Аҳмаджон Раҳматуллаев, эркин курашчи Сирож Ҳасанов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин эгаллади. Енгил атлетикачи Нигина Шарипова ва дзюдочи Шаҳрам Аҳадовга эса бронза медали учун баҳсларда бир оз омад етишмади.

“Ғалабам шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда менда рўй берган ҳаяжон ва кўнглимда кечган туйғуларни таърифлай олмайман. Бу ҳисни фақат шундай нуфузли мусобақада шоҳсупага кўтарилган кишигина туяди, менимча, дейди Маъруф Ғайбуллаев.

– Бизнинг бу ютуқларимиз замирида мамлакатимизда ёшлар учун яратилган кенг шароит ва имкониятлар ётади. Қолаверса, ота-онамиз, устозларимизнинг таълим-тарбияси, халқимизнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этди. Шунинг учун бу ғалабамни жонажон Ўзбекистонимизнинг Мустақиллик байрамига бағишлайман.

Маросимда совриндор спортчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Осиё ўйинлари олтин медаль совриндори Маъруф Ғайбуллаевга вилоят ҳокимлиги томонидан Қоракўл тумани “Дўрмон” қишлоқ массивида замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган икки сотих ер майдонига эга уч хонали уй совға қилинди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 19:21, 06.09.2018.
Ўқилди: 8477 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.