Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

ЎФА мутахассислари РПФЛ президенти қабулида бўлишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Дилшод Саидмуродов, Жўрабек Сабдаров ва Санъат Шариповлардан иборат мутахассислари гуруҳи Россия футбол уюшмаси ҳамда профессионал футбол лигасида иштирок этаётган бир неча профессионал клублар билан музокаралар ўтказиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда улар билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида жўнаб кетишгани ҳақида хабар берган эдик.

ЎФА мутахассислари гуруҳи Россия сафарини Россия премьер лигасининг амалдаги чемпиони бўлган Москванинг “Локомотив” футбол жамоаси ижрочи директори Алексей Киричек ҳамда ижрочи директор ўринбосари Дмитрий Ивановлар билан учрашув билан бошлашган эди.

Навбатдаги музокаралар Россия футбол уюшмаси вице-президенти, Россия профессионал футбол лигаси президенти Сергей Прядкин билан ўтказилди. Музокаралар бошида РФПЛ президенти ўзбекистонлик мутахассисларни хуш кайфият билан қарши олар экан, уларни Москвада кўриб турганидан мамнунлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг музокараларнинг амалий қисмига навбат берилиб, учрашувга РПФЛнинг аудит бўлими вакиллари ҳам таклиф этилди. РПФЛ Россия футбол лигасига тегишли ташкилот бўлиб, Россия премьер лигаси ўйинларини ташкил этиш ҳамда трансляция қилиш билан шуғулланади. Аввало сўз трансляциялар ҳақида бориб, РПФЛ улардан тушган маблағларнинг асосий қисмини клубларга ажратади. Бу суммадан фақатгина ҳакамларга ва қўмитанинг айрим харажатларини қоплаш учунгина маълум бир фоизлар олиб қолинади. Россиялик мутахассислар футбол лигасининг ҳар бир бўлими ўз норматив ҳужжатлари ва регламентига эга эканлигини таъкидлашди.

Шундан сўнг суҳбат Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мисолида лигага қарашли бўлимларнинг иш ва сифат самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида давом этди. РПФЛ вакиллари бу борада қўлларидан келган барча маслаҳат ва ёрдамларини ўзбекистонлик мутахассислардан аямасликларини айтиб ўтишди.  Клубларни лицензиялаштириш қанчалик тўғри амалга оширилса, уларни назорат қилиш шунчалик осон кўчиши ҳамда ҳалоллик кучайиши рус мутахассислари томонидан алоҳида таъкидланди. Шунда клублар томонидан пул ўзлаштириш минимал даражага пасайиб, шаффофлик яққол кўзга ташлана бошлайди.

Музокара давомида Сергей Прядкин ўзбекистонлик мутахассисларга Евроосиё футбол конфедерациясини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Ёши катта футболчиларнинг вақтлари тиғиз бўлишини ҳисобга олган ҳолда 15-16 ёшли футболчилар ўртасида мусобақалар ташкил этишни таклиф этди. Мутахассисларимиз ЎФА бу таклифдан хурсанд бўлишини ва мамнуният билан қўллаб қувватлаши эҳтимоли катта эканини айтишди. Ҳамда агар бу конфедерацияни ташкил этиш режаси амалга ошса, биринчи мусобақани Тошкентда ўтказиш кераклигини ҳам таъкидланди. Агарда бу ғоя амалга ошса, болалар футболи ривожига ҳам сўзсиз катта хисса қўшиши аниқ.

Прядкин сўзи охирида футбол Россияда ҳам худди Ўзбекистондаги каби давлат аҳамияти даражасидаги спорт эканлигини айтиб, 2030 йилгача Россия футболини ривожлантириш давлат дастури қабул қилинганини таъкидлади.

Шу билан бу дўстона учрашув ниҳоясига етди. Мутахассисларимизнинг Россияга қилган меҳнат сафарлараи давом этмоқда.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:36, 07.09.2018.
Ўқилди: 2013 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.