Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги барча соҳа вакиллари ўртасида футболга бўлган қизиқишни орттириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Gross insurance” суғурта компанияси билан ҳамкорликда халқаро хайрия футбол мусобақасини ташкил қилмоқда.
13-14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган суғурта компаниялари, Латвия ва Буюк Британиянинг суғурта компаниялари ходимларидан ташкил топган “Inter Insurance” терма жамоаси, Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган жамоалар, Тошкент молия институти жамоаси ҳамда Банк-Молия академияси жамоалари иштирок этишади.
Бугун мусобақанинг саралаш баҳслари бўлиб ўтса, эртага яъни турнирнинг иккинчи кунида чорак финал, ярим финал, учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйинлари ташкиллаштирилади.
Ўйинлар Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра жамоалар 10 дақиқадан иборат икки тайм ўтказишади. Иккита тайм орасида жамоаларга 5 дақиқа танаффус берилади. Танаффус вақтида учрашувга ташриф буюрган мухлисларга иштирокчи жамоалар ҳақида маълумотлар бериб борилади.
Хайрия мусобақасидан тушган маблағлар имконияти чекланган болаларнинг соғлиқларини тиклаш учун сарфланади.
Снейдер Камавингани «аҳмоқ» деб атади [2246]
ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" - 4:3 (видеошарҳ) [2233]
Гави: "Барса" "Атлетико"ни "картошка билан қўшиб еди" [2090]
Флик «Атлетико»дан учралган мағлубият сабабларини айтди [1954]
«Барселона» ва «Милан» ҳужумчиларни алмаштириши мумкин [1912]
Арбелоа: «Ҳакам ўйинни бузди» [1840]
Арбелоа: «Бавария»ни табриклайман, лекин...» [1711]
Беллингем: «Бу кулгили» [1539]
Муссо Рафиньянинг гапларига жавоб қайтарди [1532]
«Оғзингни ёп». Винисиус Беллингем билан «Бавария»га қарши ўйинда тортишиб қолди [1476]













