Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Тайёр маблағга ўрганган клублар мухлислар билан ишлашда анча суст

Баҳо:
+ | -

Чемпионат стартиданоқ ПФЛ мухлислар масаласида ўзгаришларга қўл урди. Футбол учрашувлари иш кунлари 18:00 дан эрта бошланмаслиги таъминлади.

Шунингдек, мухлисларга қулайликлар яратиш мақсадида ПФЛ ички ишлар органлари билан ҳамкорлик олиб борди ҳамда ичимлик сувлари, озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига йўл очилди. Рамазон ойларида мухлисларнинг оғиз очиш вақтлари, фарзларини адо этишлари масаласи инобатга олинди. Улар Жаҳон чемпионатини бемалол кузатиб боришлари учун чемпионатда танаффус ҳам эълон қилинди.

Кўринишидан, футбол клублари бу ишни ўзлари давом эттирадигандек эди. Аммо амалда бундай бўлиб чиқмаяпти. Мухлислар билаш ишлаш масаласида Суперлига клублари 23-турда анча паст натижа қайд этди. Одамлар кўнглини ёзиши учун чоралар кўрилмагани аниқланди.

Ваҳоланки, клублар аслида бундан манфаатдор бўлиши керак. Клуб пул ишлаши учун мухлислар билан доим иш олиб борилиши шарт. Тайёр маблағларга ўрганиб қолган клублар раҳбариятига эса бу ортиқчадек. 2019 йилдан бошлаб ПФЛ клублар ҳисоб рақамига пулларнинг келиб тушиши масаласига жиддий эътибор беради. Чипталар савдоси, ҳомийлик маблағлари, трансферлардан тушадиган даромад клублар ривожланиши учун муҳим. Талаб даражасида ишлай олмаётган раҳбарлар эса ўз ўрнини ишчан, футболни севувчи ва унинг ривожи йўлида меҳнат қилувчиларга бўшатиб бериши керак бўлади. 

Профессионал футбол лигаси шу ўринда футбол мухлисларига ҳам юзланади. Улар стадионларга янада яқинроқ бўлишлари учун қандай чораларни амалга ошириш керак? Марҳамат, ўз таклифингизни қуйидаги почта манзили (info@pfl.uz)га ёзиб юборинг ёки ташкилотимизнинг Instagram саҳифасидаги шу мавзудаги сурат остига изоҳ қолдиринг. Клублар раҳбарияти эса бунинг устида иш олиб бориши шарт бўлади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:26, 17.09.2018.
Ўқилди: 3748 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик