Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Суперлига. «Қизилқум» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" ва "Қўқон-1912" жамоалари бундан тўрт кун олдин Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида майдонга тушишганди. Қўқонда бўлиб ўтган ўша баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Суперлига доирасидаги учрашувни навоийликлар фаол тарзда бошлашди. Лекин биринчи зарба Нўъмон Ҳасанов шогирдларига тегишли бўлди. Жасур Ҳакимовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси аниқ чиқди. Черемисин тўпни эгаллаб олди.

Баҳснинг 20-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Артур Геворкяннинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, қўқонликлар чиройли ҳужум ташкил этишганди. Сидиқов - Рустамов комбинациясидан кейин рақиблар хавфни бартараф этишди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида мезбонларда яна бир имконият вужудга келди. Саноевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Нагаев дарвозага тўғирлаб қўя олмади. 43-дақиқада жарима тўпидан кейин меҳмонларда яхши имконият вужудга келди. Рўзиевнинг бош билан берган зарбасини Черемисини қайтариб қолди.

"Қўқон-1912" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Кетма-кет уюштирилган хавфли ҳужумларни "Қизилқум" дарвозабони ва ҳимоячилари қайтаришди. 56-дақиқада майдон эгаларининг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Григалашвили офсайд ҳолатидан гол киритди. Ҳакамнинг байроқчаси кўтарилиб турган эди. Орадан бир дақиқа ўтиб Иқбол Маликжоновда яхши вазият бўлди. Унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Григалашвилининг яна бир зарбасини Ўткир Юсупов қайтаришга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг 62-дақиқада мезбонлар яна тўп киритишганди. Ҳакамлар иккинчи марта голни бекор қилишди. Геворкян бурчакдан тўпни ўйинга киритгач, Убайдуллаев боши билан дарвозани ишоғол этди. Бош ҳакам рақибдаримиз қўполлик ишлатди деб топди ва голни ҳисобга олмади. 66-дақиқада Иван Нагаевнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда жамоалар шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва кескин курашлар остидаги ўйин гувоҳига айланишди. 78-дақиқада навоийликлар яна имконияга эга бўлишди. Аввалига Григалашвили узоқдан кучли зарба йўллади. Юсупов зарбани қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб Нагаев етиб келиб зарба йўллади, Юсупов бу зарбаниям қайтарди.

79-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни очиши мумкин эди. Футболчи ажойиб рейд уюштирди, аммо сўнгги паллада унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида “Қизилқум” футболчилари ҳисобни очишга мувафақ бўлишди. 85-дақиқада  Алишер Саноевнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Юсупов қайтаришга ожизлик қилди -1:0.

87-дақиқада Иван Нагаев футболчига хос бўлмаган ҳаракати учун 2-сариқ ва қизил карточка билан жазоланди ва мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

Шу тариқа, "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди ва ўз очколарини 23тага етказиб олди. Навоийликлар қуйи олтиликда пешқадамликни давом эттиришмоқда.

Pepsi Суперлига,  24- тур
“ҚИЗИЛҚУМ” – “ҚЎҚОН-1912” – 1:0 (0:0)
Гол: Алишер Саноев (85).
“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 10. Алишер Саноев, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Артур Геворкян (18. Самандар Шодмонов – 90), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 50. Элдор Бойматов, 88. Иван Нагаев, 91. Салим Мустафоев.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (11. Фирдавс Асадов – 88), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов (4. Баҳодир Акрамов – 67), 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов -77), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серзитдинов, Артём Калинин, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 22:48, 22.09.2018.
Ўқилди: 2129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.