Кириш Регистрация

5 та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг навбатдаги босқичи олдидан мандат комиссияси иш бошлади

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. 15-20 сентябрь кунлари ЎФА майдонида ушбу мусобақанинг 1 босқич ўйинлари ўтказилиб, унда 2001 йилда туғилган футболчилар иштирок этишди ҳамда Наманган вилояти ғолибликни қўлга киритган эди. 

25-30 сентябрь кунлари ушбу мусобақанинг 2 босқичига старт берилади. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 2002 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. 

Бугун чемпионатнинг мандат комиссияси иш бошлади. Комиссия ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбат ўтказади. Уларнинг хужжатларининг тўлиқлиги, ёшга доир маълумотлари текширувдан ўтказилади. Асосий мақсад, ушбу мусобақада ёши  ўзгартирилган футболчиларнинг иштирок этмаслигини таъминлашдир.

Мусобақанинг иккинчи босқичи ҳам ЎФА майдонларида ташкиллаштирилади. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:11, 24.09.2018.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик