Англиялик собиқ футболчи Крис Саттон “Манчестер Юнайтед”нинг кўрсатаётган ўйини ҳақида фикр билдирди.
“МЮ”нинг ҳозирги ўйини менга 80 йиллар футболини эслатиб юборяпти.
Мен бундай ўйинга қарши эмасман, бироқ мухлислар “МЮ”дан бошқа нарса кутишади. Асосан ўз майдонингда “Вулверхэмптон” каби жамоалар билан ўйинда.
Тўғри ҳозир жамоа “Сити” ва “Ливерпуль” даражасида ўйнашга тайёр эмас”, дейди Саттон.