Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери собиқ шогирдлари Мбаппе ва Неймар ҳақида фикр билдирди.
“Футболда футболчиларга ўзларининг энг юқори чўққисига чиқиш учун вақт бериш керак. Мбаппе ҳали ёш. У анча қобилятли ва келажаги порлоқ йигит. Неймар ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Келинг сабрли бўлайлик. Неймар ПСЖдаги эндигина иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Ҳали ҳаммаси олдинда”, дейди Эмери.