«Реал» ярим ҳимоячиси Иско Ла лиганинг 6-тури доирасида бўладиган «Севилья»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Тиббий кўрикдан ўтган испаниялик футболчида кўричак борлиги аниқланган. Шу боис, у яқин соатлар ичида жарроҳлик столига ётади. Исконинг қачон сафга қайтиши ҳозирча аниқ эмас.
«Севилья» – «Реал» баҳси эртага, 26 сентябрь куни тунда бўлиб ўтади.