“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия лига кубогида “Челси”га қарши ўйинда жамоа таркиби ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берди.
“Мен фақат дарвозабонни алмаштиришим мумкин. Ўйинни Симон Миньоле бошлайди. Қолган футболчилар ҳақида билмоқчи бўлсангиз эртагача кутишингизга тўғри келади.
Биласизми, эртага ажойиб таркибда майдонга тушамиз, гапимга ишонаверинг! Миньоле Алиссон жамоага келганига яхши муносабат билдирди. Симон бошқа жамоага кетиши ва у ерда биринчи рақамли посбон бўлиши мумкин эди, аммо бундай бўлмади.
Ҳали-ҳамон унинг хулқи ўзгармаган. У машғулотларда фаол иштирок этяпти, барчаси яхши. Миньоле майдонга тушишга лойиқ, мен эса унга имконият берганимдан хурсандман”, – дейди Клопп.
Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” – “Челси” ўйини эртага, 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.