Италиянинг “Милан”клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг аҳволи ҳақида маълумот берди. Футболчи навбатдаги учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
“Игуаинни эски жароҳати безовта қиляпти. Барчаси эртага аниқ бўлади. Агар у ўзини яхши ҳис этса ўйнайди”, дейди Гаттузо.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турда “Милан” ўз майдонида “Аталанта” билан дурранг ўйнаган эди.