Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рўзимбой Аҳмедов «Навбаҳор» клуби ва Илҳом Мўминжоновдан узр сўради

Баҳо:
+1 | -

Сўнгги кунларда “Навбаҳор” жамоаси ОАВ ва футбол жамоатчилигининг асосий мавзусига айланди десак хато бўлмайди. Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” жамоаси катта мақсадларни кўзлаган ҳолда Суперлигадаги иштирокини бошлаганди. Чемпионлик учун курашишни мақсад қилган жамоанинг натижалари ижобий кўриниш олиб, Наманганга яна катта футбол қайтди. Бунга мисол тариқасида Намангандаги ўйингоҳни ҳар бир турда деярли мухлислар билан тўлиб тошганлигини келтириб ўтиш жоиз. Суперлига иккинчи босқичи олдидан “Навбаҳор”ни пешқадамликни қўлга олганлиги жамоанинг ниятларини янада улкан эканлигини кўрсатиб берди.

Юқори ўринлар учун курашадиган жамоаларни эса доимо футбол жамоатчилиги диққат марказида туриши ҳам табиий ҳол. Айнан шундай шароитда ҳар қандай ОАВ нашри ёки интернет сайтлари жамоага оид бўлган ҳар қандай кичик хабарни ҳам омма эътиборига катта мавзу сифатида тарқатишга уринади. Бундан бир неча кун олдин жамоа футболчиси Рўзимбой Аҳмедовнинг яқин инсонларидан бирига айтган гаплари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди. Шундан сўнг Аҳмедовнинг айтган гаплари расмий интернет сайтларида омма эътиборига ҳавола этилди. Шу баҳона Аҳмедов ва “Навбаҳор” катта мавзуга айланди.

Клуб атрофидаги гап-сўзлар кўпайиб кетгач, Наманган вилоят футбол ассоциациясида жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков ҳам иштирок этишди. Йиғилишда жамоа ҳақида тарқатилаётган маълумот ва хабарлар муҳокама қилинди. Суперлигада юқори ўринлар учун курашаётган жамоа учун четдан турли хил ахборот хуружларини амалга оширилишига эътибор қаратмаслик кераклиги таъкидланди. Турли даражадаги бўхтон ва ёлғон хабарлар футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини салбий таъсир кўрсатиши туфайли бу каби ахборот хуружларига учмаслик муҳим эканлиги эътироф этилди.

Йиғилишда сўз олган жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳам ОАВга берган интерьюсига ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Яъни Мўминжонов клуб раҳбарияти билан яхши муносабатда эканлигини, хусусан клуб президенти Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов ва вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков билан ҳам яхши муносабатда эканлигини айтиб ўтди. Айтган гапларини эса эҳтиросга берилиб кетганлиги билан изоҳлади.

Йиғилиш давомида жамоа футболчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган гаплари юзасидан изоҳ бериб ўтди. Футболчи ўзига яқин бўлган кишилардан бирига мураббий уни майдонга туширмаётганлиги сабабли алам устида айтганлигини гапириб, йиғилиш қатнашчиларидан узр сўради. Шу билан биргаликда Рўзимбой Аҳмедов бош мураббий Илҳом Мўминжоновни ҳар қандай ўйиндан олдин жамоани фақат ғалабалар сари чорлаганлигини эътироф этиб, ёлғон маълумотлар учун бош мураббийдан ҳам узр сўради.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:47, 26.09.2018.
Ўқилди: 6050 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.