«Реал» ҳимоячиси Марсело Испания чемпионатининг 6-тури доирасида ўтказилган «Севилья»га қарши ўйинда (0:3) жароҳат олди.
30 ёшли футболчи мазкур жароҳат туфайли баҳсни давом эттира олмади ва 75-дақиқада майдонни тарк этди. Бу пайтга келиб Лопетеги 3та ўзгаришни амалга ошириб бўлгани сабабли, «Реал» учрашувнинг қолган 15 дақиқаси давомида бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди.
Бу вақтда мадридликлар 0:3 ҳисобида ортда қолишаётганди ва бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.