Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бэйл нега жароҳат олаверади?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Гарет Бэйл энди пик формасига чиқганида доим жароҳат олаверади. Биз бунинг сабабларини ўрганиб чиқмоқчи бўлдик.

Кеча бўлиб ўтган Мадрид дербисида “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл учрашувнинг 40-дақиқасида оқсоқланди ва иккинчи бўлимда майдонга тушмади.

Бу жароҳат яна оёқ мушакларига боғлиқ бўлиши мумкин. Футболчининг дахшатли онлари яна бошланмоқда. Сўнгги учта мавсумда уэльслик футболчи жароҳати туфайли камида икки ёки уч ой майдонга тушмади.

Ўтган мавсум Бэйл оёғ мушакларидан жароҳат олгани боис икки ҳафтага сафдан чиқганди. Шундан сўнг у анча ўзига келолмай юрди. 

16/17 мавсумда Бэйл жароҳат олиш бўйича рекорд ўрнатди, оёғ мушакидан (ярим ойга), сонидан (бир ҳафтага) ва тўпиғидан олган жароҳатига икки ярим ой сарфлади. 

Жароҳатлар Бэйлнинг бутун фаолиятига жиддий таъсирини ўтказмоқда. Уэьлслик футболчи 26 ёшга кирди ва унинг муаммолари янада жиддийлашди. 

 Унинг танаси кучсиз ва бажараётган ишига мос келмайди.

Буни у билан биргаликда “Тоттенхэм”да ишлаган Хуанде Рамос ҳам тасдиқлади.

“Бэйл кўпроқ бирданига тезлашиб кетганлиги туфайли жароҳат олади. Ўйлайманки, жароҳатларга унинг руҳиятига ҳеч қандай даҳли йўқ. Машғулотларни мукаммал ўтказмаслик ва совуқ об-ҳаво пайлар чўзилишига ва жисмоний ҳолатда муаммолар кузатилишига олиб келади. Лекин, жароҳатлар тассодифан келиб қолиши ҳам мумкин.

Бундай вазиятларда ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Агар футболчи тезкор, кучли ва юқори жисмоний ҳолатда бўлса ҳар қандай контакт жароҳатга олиб келади”, - дейди Рамос.

 Ҳозирча Бэйлга нима бўлгани аниқ эмас, жароҳатнинг тафсилотлари эртага ёки душанба куни аниқ бўлиши мумкин. Marca нашрининг хабарига кўра, 26 ёшли футболчи “Алавес” ва ЦСКАга қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Аброр Эшонхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:29, 30.09.2018.
Ўқилди: 5497 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.