Испан нашрлари Криштиану Роналдунинг “Реал”дан кетганини 3 та сабаб билан изоҳлашди.
“Марcа” нашрига кўра, Роналдуга “Реал”нинг уни молиявий масалаларда қўллаб-қувватламагани ёқмаган. Бу ерга гап испан солиқ ташкилотлари билан боғлиқможаролар ҳақида кетмоқда. Ваҳоланки, Месси ҳам шундай можарога йўлиққан, “Барселона” эса аноним тарзда футболчига кўмаклашганди.
Иккинчидан, Криштиану ўзининг “Реал” тарихидаги энг яхши футболчи деб тан олинишини истаган. Аммо “қироллик клуби” раҳбарияти ҳар доим бундай эътирофга Ди Стефанони лойиқ кўрган.
Учинчидан, Роналдуга Мессидан кам маош олиши ва маошининг оширилмагани ҳам хуш келмаган.