Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ла Лига 7-тур якуни: «Барселона» ва «Реал» яна очко йўқотди

Баҳо:
+1 | -

Ла Лиганинг 7-тур учрашувлари якунланди.

Мазкур тур қизиқарли воқеаларга бой ўтди десак муболаға бўлмайди, “Барселона” “Камп Ноу”да мағлубиятдан қутулиб қолгани, Мадрид дербисида дарвозабонлар шоуси бўлиб ўтгани барчани ҳайратда қолдирган бўлса ажабмас.

***

Барселона – Атлетик 1:1

«Камп Ноу»

Гол: 0:1 – 41 Де Маркос, 1:1 – 84 Мунир.

“Барселона” – “Атлетик” учрашувига келсак бу ўйинда “басклар” камида 3 та гол уришлари мумкин эди. Айниқса, Иньяки Уильямс кўплаб вазиятларни кўкка совурди. “Барселона” эса иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида ўзига кела бошлади. Кўплаб ҳужумлар ва ўзгаришлардан сўнг “анорранглилар” 84-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, “Атлетик” ҳимоявий ўйин кўрсатиб “Камп Ноу”дан бир очко ишлаб ортга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “басклар” “Реал” билан ҳам дуранг ўйнаганди.  

Таркиблар

Барселона: Тер Штеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Видаль (Месси, 55), Сержи Роберто (Бускетс, 51), Ракитич, Дембеле (Мунир, 80), Суарес, Коутиньо.

Атлетик:Мендибиль, Де Маркос, Йерай Альварес, Мартинес (Ноласкоайн, 23), Баленсиага, Дани Гарсия, Беньят (Сан Хосе, 67), Сусаета, Рауль Гарсия, Берчиче, Иньяки Уильямс (Адурис, 79).

Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (48), Ракитич (78), Бускетс (89), Дани Гарсия (90), Ноласкоайн (90), Месси (90).

***

Реал Мадрид – Атлетико 0:0

29 сентября, 21.45, «Сантьяго Бернабеу»

7-турнинг марказий учрашуви деб ҳисобланган Мадрид дербисида ҳисоб очилмай қолди. УЕФА Суперкубогида мағлубиятни қабул қилиб олган “Реал” футболчилари, бу сафар “матрасчилар”дан ўчларини ололмади. Учрашувнинг биринчи бўлимида Гарет Бэйл ва Антуан Гризманнда гол уришга қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Бироқ, гоҳ Куртуа, гоҳ дарвоза устуни жамоаларга гол уришга ҳалал берарди. Ўтган турда Марселодан ажраган “Реал”, бу сафар Бэйлни йўқотди. Биринчи бўлимда жароҳатланган уэьлслик футболчи, икккинчи бўлимда заҳирага олинди. Бу ўйиндан кўп нарса кутган мухлислар ўзлари кутган натижани олишолмади.

Таркиблар

Реал Мадрид: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Начо, Модрич (Васкес, 82), Каземиро, Кроос, Бэйл (Себальос, 46), Бензема (Винисиус Жуниор, 88), Асенсио.

Атлетико: Облак, Хуанфран, Хименес, Годин, Филипе Луис, Лемар (Корреа, 60), Сауль, Родри Эрнандес (Калинич, 85), Коке, Диего Коста (Парти, 69), Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (30), Хуанфран (48), Лемар (59), Рамос (61), Коке (70), Начо (90), Корреа (90).

*****

Уэска – Жирона 1:1

«Эль Алькорас»

Гол: 0:1 – 37, пенальти Стуани, 1:1 – 72, пенальти Мелеро.

Мазкур учрашувда мухлислар иккита пенальтини гувоҳи бўлишди. Бироқ яққол ғалаба қозонган жамоани кўришмади. “Барселона” билан дуранг ўйнаган “Жирона” сафарда дебютант жамаоани енголмади. Дастлаб 37-дақиқада Стуани пенальтидан ҳисобни очган бўлса. Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида Мелеро ҳам пенальтидан гол уришга эришди ва учрашув шундай натижа билан якунланди.

***

Вильярреал – Вальядолид 0:1

«Эстадио де ла Серамика»

Гол: 0:1 – 53 Суарес.

Турнинг яна бир қизиқарли учрашуви “Вильярреал” – “Вальядолид” учрашувида сенцацион натижа қайд этилди. Тўғри, бу ўйинда бор йўғи битта гол урилган. Қизиғи шундаки, дебютант жамоа “сариқ сув ости” кемасини янада чуқуроқга ғарқ қилгани бўлди. Роналдонинг жамоаси кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонди. Бу таҳсинга лойиқ натижа. Ушбу ўйинда ягона голни Суарес уришга муваффақ бўлди ва жамоасини яна бир ғалаба сари олдимлади.

***

Леванте – Алавес 2:1

30 сентября, 19.30, «Сьюдад де Валенсия»

Гол: 0:1 – 5 Собрино, 1:1 – 19 Жейсон, 2:1 – 36 Тоньо.

“Леванте” “Сюдад де Валенсия” стадионида “Алавес”ни қабул қилди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 5-дақиқасида “Алавес” ҳисобни очган бўлса, Жейсон 19-дақиқада яна мувозанатни тиклади ва Тоньо 36-дақиқада ғалаба голини киритди ва ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди.

***

Бетис – Леганес 1:0

«Бенито Вильямарин»

Гол: 1:0 – 89 Морон.

Яна бир “басклар” ўлкасидан бўлган жамоа “Бетис” мазкур турда чинакамига ирода кўрсатди. Бутун ўйин давомида тактик ҳужумларга гувоҳ бўлган мухлислар ўз жамоалирининг голини 89-дақиқа кутиб ўтиришди. Учрашув сўнггида барчанинг умиди узилганида Морон ғалаба голини киритиб, жамоасига 3 очко ҳадия этди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Бетис” турнир жадвалида “Атлетико” билан тенглашиб олди.

***

Райо Вальекано – Эспаньол 2:2

«Кампо де Вальекас»

Гол: 1:0 – 6 де Томас, 1:1 – 19 Иглесиас, 1:2 – 45 Гранеро, 2:2 – 47, пенальти Какута.

“Райо Вальекано” ўз майдонида Каталониянинг “Эспаньол” клубини қабул қилди ва дуранг натижа қайд этди. Мезбонлар дастлабки голни 6-дақиқада уришларига қарамай, 19-дақиқада Иглесиас ҳисобни тенглаштирди, 45-дақиқада эса Гранеро меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқарди. Иккинчи бўлимнинг бошида Какута пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди ва жамоалар дурангга чекланди.

***

Реал Сосьедад – Валенсия 0:1

29 сентября, 14.00, «Аноэта»

Гол: 0:1 – 36 Гамейро.

7-турда “Валенсия” “Аноэта”га сафар уюштирди ва у ердан ғалаба билан ортга қайтди. Ўтган турларда ўзини яхши тарафдан кўрсатаётган “Реал Сосьедад” бу сафар мухлислари қаршисида мағлубиятни қабул қилиб олишди. Учрашувдаги ягона голни ёзда “Атлетико” клубидан келиб қўшилган Кевин Гамейро уришга муваффақ бўлди. Шундай тарзда “кўршапалаклар” омадсиз серияга чек қўйишди.

****

Эйбар – Севилья 1:3

«Мунисипаль де Ипуруа»

Гол: 0:1 – 47 Андре Силва, 0:2 – 59, пенальти Банега, 0:3 – 90 Банега, 1:3 – 90 Жордан.

Ўтган турда “Реал”ни мағлубиятга учратишга эришган “Севилья” ғалабали сериясини давом эттирди. Бу сафар “Севилья” “Эйбар”ни ўз майдонида таслим қилди. Жорий мавсум сермаҳсулдорлик бобида Месси ва Роналдуни ортда қолдираётган Андре Сильва 47-дақиқада пенальтидан ҳисобни очиб берган бўлса, Банега 59-дақиқада яна бир пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди. Эътибор қаратинг! 90-дақиқада Банега дубльни расмийлаштирди ва сония ҳам ўтмасдан туриб Жордан ҳисобни қисқартирди. Аммо, унинг жамоаси барибир мағлубият аламани тотди.

7-турдан сўнг турнир жадвали билан танишинг.

 

 

 

 

Аброр Эшонхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:20, 01.10.2018.
Ўқилди: 4344 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.