Италия футбол федерацияси "Наполи"га қарши ўйинда "Ювентус" ишқибозлари тарафидан ирқчилик кўринишидаги ҳаракатларни кўриб чиқади.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, ўйин вақтида туринлик ишқибозлар неаполликлар ҳимоячиси Калиду Кулибалини ва бош мураббий Карло Анчелоттини ҳақорат қилганлар.
Бу нарса "Ювентус"нин камида бир ўйинни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишига сабаб бўлиши мумкин. Қарор 2 октябрь куни чиқарилади.