Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

Аёлнинг макри қирқ туяга юк бўлади ёҳуд Роналдунинг иши ҳақида барча маълумот

Баҳо:
+ | -

Бугун Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидан четлатилди деган хабарларни ўқиган бўлсангиз керак. Асло хавотир олманг бундай хабарлар асоссиз.

Роналду 2018 йил ҳақиқатдан ҳам терма жамоада ўйнолмайди. Бунга сабаб оддий. Португалия Роналдуни зўрлагини туфайли четлатмаган.

Маълум бўлишича, Фернанду Сантуш Португалия футбол федерацияси раҳбари Фернанду Гомеш билан маслахатлашгандан кейин бу қарорга келган. Португалиялик мураббий Криштианунинг иши бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сантушнинг 33 ёшли футболчини келажакда терма жамоага жалб қилмоқчи. O Jogo нашрининг маълум қилишича, Роналду термага 2019 йил қайтади.

Криштиану руҳий ва жисмоний аҳволи жойида эмаслиги сабаб терма жамоага чақирилмаган.

Бу ҳақда Роналду сентябрь ойида Хорватия ва Миллатлар Лигасида Италияга қарши кенгайтирилган таркибга қўшилмаганида хабар берилганди.

Ўшанда Сантуш шундай деган эди.

 

“Роналдуни “Ювентус” билан шартнома имзолаганини ҳисобга олган ҳолда бу сафар у биз билан бўлмаслигини тушуниб етдим”, - дея таъкидлаган португалиялик мутахассис.

Аслида ҳаммаси нимадан бошланган ?

Бу хабарни оммавий ахборот воситаларига биринчилардан бўлиб немис журнали "Spiegel" тарғиб қилган эди. Шундан сўнг португалиялик футболчининг адвокатлари ушбу журнални даъво аризаси билан чиқмоқчи бўлди. Бунга эса ушбу журналда футболчининг тажовуз қилганлиги ҳақидаги мақола сабабчи бўлган, дейди “Reuters”.

Маълумотларга кўра, 2009 йилда Роналду америкалик қиз Кетрин Майорга билан пинҳона учрашган ва бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслик тўғрисида қаттиқ огоҳлантирган. Жабрланувчи тўққиз йил давомида бу иш бўйича сукут сақлаганлигини тан олди. Энди Майорганинг хабар беришича, Роналду қизга уни зўрлаганини ҳеч кимга айтмаслиги учун 375 минг доллар берган экан.

Ўз навбатида Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси барча айбловларни кескин рад этмоқда.

***

“Ювентус” Роналду ҳақида қандай фикрда?

“Ювентус” клуби Роналдуга нисбатан қўйилаётган номусга тажовуз қилиш айблови юзасидан расмий баёнот берди.

Криштиану Роналду сўнгги ойларда ўз ишига нисбатан профессионал муносабатда бўлмоқда. “Ювентус”да барча уни қадрлайди. Бундан 10 йил олдин гўёки бўлиб ўтган иш бизнинг унга бўлган муносабатимизга таъсир кўрсатмайди. Уни яхши билган инсонларнинг барчаси шундай фикрда”, — дейилади "Ювентус" матбуот хизмати “Твиттер” орқали тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли америкалик аёл Кэтрин Майорга 2009 йилда Роналду уни зўрлаганликда айблаб футболчи устидан судга мурожаат қилди.

***

Майорга туфайли Nike ва EA Sports  Роналду  билан шартномани бекор қилиши мумкин.

 

Nike ва EA Sports компаниялари Криштиану РОналдуга қўйилаётган айблов юзасидан расмий баёнот бердилар.

"Биз хавотирли хабарлардан чуқур ташвишдамиз ва вазиятни диқат билан кузатяпмиз", - дея хабар берди Nike.

Nike ва Роналду 2003 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келадилар. Улар ўртасидаги охирги 1 млрд евролик келишув 2016 йилда тузилган. Футболчи буни умрбод келишув деб маълум қилган эди

"Биз Криштиану Роналдуга қўйилган айблов бўйича докладни кўрдик. "

Вазиятни диққат билан кузатяпмиз, чунки спортчиларимиз ўзларини EA қадриятларига мувофиқ тутишини кутамиз", - дейилади EA Sports баёнотида.

Роналду – EA Sports'нинг юзи ҳисобланади. Футболчи FIFA 19 симулятори муқовасида тасвирланган.

Майорга Роналдуга тахдид қилишни бошлади...ми?

Криштиану Роналдуни зўрлаш жиноятида айблаётган Кэтрин Майорганинг адвокатлари матбуот анжумани ўтказдилар.

34 ёшли америкалик аёл 2009 йилда Лас-Вегас шаҳрида португалиялик футболчи уни зўрлаганини айтмоқда. Майорга 2010 йилда Роналдунинг юристлари билан "оғиз очмаслик"ка келишган ва 375 минг доллар олган.

Брифингда адвокатлар Лас-Вегас полицияси август ойидан буён суруштурув ишларини олиб бораётганини маълум қилдилар.

Майорга ҳимоячилари содир бўлган воқеадан сўнг қизнинг стресс ҳолатига тушгани ва руҳий зарба олганини айтишмоқда.

Роналду айбловларга 20 кун ичида Невада судида жавоб бериши керак. Футболчидан маънавий зарар учун 200 минг доллар талаб қилишмоқда.

***

Роналду бу ҳолатга нима деб изоҳ берди?

Менга қарши барча айбловларни қатъиян рад этаман. Зўрлаш - бу мен ишонган, ҳамма нарсага зид бўлган даҳшатли жиноятдир.

Ўзимни оқлашга қанча уринсам ҳам, оммавий ахборот воситаларида намойиш этилган ўйинда иштирок этишдан бош тортаман. Уни ташкил қилган одамлар менинг номим ҳисобига машхурликка эришмоқчи. Тергов натижаларини соф тушунча ва тўлиқ хотиржамлик билан кутмоқдаман”, - деб ёзди Роналду.

Бутун футбол аҳли португалиялик футболчини ёнини олади. Чунки Роналду оммага танилгандан бери уни ҳар-хил айбловларда гумон қилишган, солиқлар, фирибгарлик, зўрлаш яна шунга ўхшаш бир нечта тасдиқсиз айбловлар.

  

Лекин, танганинг орқа томони бор деганларидек Роналду ҳайётда жуда оқ кўнгил ва ҳеч кимга зиён олиб келмайдиган инсон. Нега дейсизми? Масалан сизда 100 млн пулингиз бор кўчадан келган бир бегона аёлга ўша пулларингизни ҳадия этолармидингиз?

Гап шундаки Роналду, фарзандининг операциясига пули етмаган ота-онага ҳеч қандай сўроқсиз ёрдам берган.

Маълумки, 2009 йил Роналду дунёдаги энг ҳулқи ёмон футболчилардан бири эди. Унинг симуляцияларини кўриб ҳамма ҳайрон қолар эди. Қисқаси, ҳозир Неймар қандай бўлса шундай эди.

Биз ҳулоса қилдик, сиз ҳам ушбу хабарни ўқиб бўлгандан сўнг ҳулоса чиқаришни унутманг!

Аброр Эшонхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:53, 05.10.2018.
Ўқилди: 11710 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.