Россиянинг “Крилья Советов” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов клубининг бош мураббийи Андрей Тихоновнинг кетгани борасида фикр билдириб ўтди. Самараликларни Миодраг Божович қабул қилиб олди.
-Адрей Тихоновнинг истеъфога чиқиши олдиндан маълум эдими?
"Бундай дейиш қийин. Бир тарафдан биз қуйи ўринлардан эдик. Бошқа тарафдан эса Андрей Валерьевич билан футболчиларнинг ишлаши қулай эди.
Футболда мураббийлар истеъфоси бўлиб туради. Қарорни раҳбарият қабул қилади, футболчилар шунчаки рози бўлиши лозим. Тихонов билан яхши муносабатда қолдик.
Ҳозир бош мураббий Миодраг Божович. Уни жамоага таништиришди. Божович билан “Локомотив”да ишлаганман. У билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган.
У жамоага йўл кўрсатувчи сўзларни айтди. Тушунишим бўйича у “Крилья”ни узоқ муддатдан буён кузатиб юрибди.
Бизга “Динамо” билан ўйинда бироз жаҳлдорликни қўшишни илтимос қилди. Тушунса бўлади, чунки бир кунда тактик ўзгаришни амалга ошириш жуда қийин.
Божович ўша ўша жиддий, лекин керак пайтда битта хазил билан вазиятни юмшатиб ҳам юборади. Таништирувда ҳам унинг хазилини эшитдик”, дейди Виталий Денисов.