Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Расман! Эртага «Навбаҳор»да жиддий ўзгаришлар кузатилади

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида жиддий ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Охирги пайтларда “Навбаҳор” футбол клубида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. “Бунёдкор” билан бўлиб  ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Мўминжоновнинг ўрнини бошқа бир мутахассис эгаллаши мумкинлиги кўп бора таъкидланмоқда. Суперлига 25-тури доирасидаги Тошкентда “Бунёдкор”дан (0:2) учралган мағлубиятдан кейин “Навбаҳор”нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин пасайиб кетди. 

“Қалдирғочлар”дан учралган мағлубиятдан мухлисларнинг кайфияти тушиб кетганлиги бор гап. Ҳар ҳолда жамоа ишқибозлари Тошкентга ижобий натижа илинжида йўл олишганди. Лекин, натижа кутилгандек бўлмади. Айни пайтда вилоят футбол ассоциацияси ва клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш, мухлисларнинг “Навбаҳор” жамоасига бўлган меҳрини қайтариш устида иш олиб бормоқда. Барчага маълумки, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров жамоани юқори ўринлар учун курашиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Айнан вилоят раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли “Навбаҳор” аввалги обрўсини яна тиклашга интилмоқда. Клубда ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳозир ҳам бош қотирилмоқда.

Мухлисларни хотиржам қилган ҳолда таъкидлаш жоизки, эртага “Навбаҳор” жамоасида жиддий ўзгаришлар рўй беришини айтишимиз мумкин. Эртага “Навбаҳор” ПФКда катта йиғилиш ўтказилади ва клубда бир қатор янгиликлар рўй беради. Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” мухлисларининг ишончларини оқлаш ва уларни хурсанд қилиш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:30, 06.10.2018.
Ўқилди: 5532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик